АсосийЖамият

Бухорода 3-синф қиз қудуққа тушиб кетди

Ҳодиса оқибатида ўқувчи вафот этган.

'Бухорода 3-синф қиз қудуққа тушиб кетди'ning rasmi

Бухоро вилояти Олот туманида 3-синф ўқувчиси эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йил 15 апрель соат тахминан 14:00 лар атрофида Олот туман “Наврўз” МФЙ Шодлик кўчасида яшаган 3-синф ўқувчиси Л.Ж. мактабга қўшни хонадон ҳовлисида жойлашган эски қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетиши оқибатида вафот этган.

Уни қутқаришга уринган мактаб қоровули вазифасида ишловчи Ф.Ж. ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиши сабаб аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, қудуқ ичида жойлашган қора рангли ботқоқ суюқлигидан намуна олинган, туман тиббиёт бирлашмасида мурда ташқи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар