АсосийДунё

Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди

Литвада 9,1 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.

'Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди'ning rasmi

Литва марказий осиёлик муҳожирлага мавсумий ишлаш учун рухсатномалар беришни деярли уч баравар оширди. Бу ҳақда мамлакатнинг Бандлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йилнинг биринчи чорагида 363 та шундай рухсатнома берилган. 2024 йилнинг шу даврида бу рақам 122 тани ташкил этган. Гувоҳномаларда эркакларнинг улуши 91 фоиз, аёлларники 9 фоиздир. Энг кўп рухсатнома қуйидаги давлатлар фуқароларига берилган:

  • Ўзбекистон – 42 фоиз;
  • Тожикистон – 34 фоиз;
  • Қирғизистон – 6 фоиз.

Уларнинг 53 фоизи йўл қурилишида ишлаган, 14 фоизи ошпаз бўлган, 7 фоизи қассоб, 5 фоизи эса қулупнай терувчи, фаррошлар ва қурилиш ишчилари бўлиб ишлаган.

Литва меҳнат бозори бу ерга пул ишлаш мақсадида вақтинчалик ишлаш учун келган чет элликлар учун тобора кўпроқ очилмоқда, деди Бандлик хизматининг хорижликларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Эрнест Варнайте.

Мамлакатда 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра 137 та давлатдан келган 145,8 минг нафар хорижлик меҳнат қилмоқда. Бунда энг кўп ҳисса Украина (47,5 минг), Беларусь (47,3 минг), Ўзбекистон (9,1 минг) ва Тожикистон (6,5 минг) давлатларига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, Литва Марказий Осиё фуқаролари учун миграция сиёсатини кучайтиради. Минтақа давлатларининг ўнга яқин фуқаросига террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва радикаллашуви эҳтимоли туфайли Литвага кириш тақиқланган. Литва бош вазири виза бериш жараёнида энди маданий яқинликка кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини айтганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:46

    БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Яқин Шарқдаги можаро фонида фуқаролик макони ва сўз эркинлигига босим кескин ошганини маълум қилди.

    'Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:10

    Инсониятнинг Ойга қайтиши бошланди: Artemis II муваффақиятли учирилди

    NASAнинг Artemis II миссияси Флорида соҳилларидан муваффақиятли старт олди ва экипажни Ой атрофида айланиш учун тарихий саёҳатга олиб чиқди.

    'Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:41

    Франция президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

    Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

    'Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:38

    Трамп Эронни “тош даврига қайтариш” билан таҳдид қилди

    АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трумп Оқ уйда миллатга мурожаат қилиб, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар яқин ҳафталар ичида ҳал қилувчи босқичга киришини маълум қилди.

    'Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 16:27

    Хитой ва Покистон Эрондаги урушни тўхтатиш режасини таклиф қилди

    Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони тўхтатиш учун қўшма тинчлик ташаббусини тақдим этди.

    'Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда —  бу иш берадими?'ning rasmi

    Дунё 01.04.2026 13:59

    Хитой Эрон урушида тинчлик ўрнатувчи ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда — бу иш берадими?

    Си Цзиньпин Яқин Шарқ можаросида воситачилик қилишга ҳаракат қилмоқда.