АсосийДунё

АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди

Трамп Саудия билан стратегик мудофаа шартномасини имзолаб, Қиролликка расман MNNA — “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” мақомини берди.

'АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди'ning rasmi

Politico‘нинг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган маросимда Саудия Арабистонини “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” сифатида тан олганини эълон қилди. Қироллик шу тариқа ушбу мақомга эга бўлган 19 давлат қаторига қўшилди.

Трампнинг айтишича, АҚШ ва Саудия ўртасида кенг қамровли мудофаа битими имзоланган. Учрашувда Саудиянинг АҚШ иқтисодиётига 1 триллион доллар сармоя киритиши, шунингдек, 140 миллиард долларлик Америка қурол-аслаҳаси ва мудофаа хизматларини харид қилиши ҳақида ҳам маълум қилинди.

Президент Саудиянинг Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришдаги ролига алоҳида тўхталиб, Ғазодаги можарони тугатиш бўйича қабул қилинган БМТ резолюцияси Саудия иштирокидаги саъй-ҳаракатлар самараси эканини қайд этди.

Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон эса АҚШ билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб, имзоланган келишувлар икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашини билдирди.

    Бошқа янгиликлар