АсосийЖамият

Талабалар учун ягона "талаба формаси" жорий этиладими?

Олий таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритди. Унга кўра...

'Талабалар учун ягона "талаба формаси" жорий этиладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда университет ва институт талабалари учун ягона “талаба формаси“ жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Олий таълим вазирлиги маълумот берди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва нотўғри талқин этилмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, низом лойиҳасида талабалар учун ягона форма жорий этилиши ёки мажбурий тартибда талаб этилишига доир ҳеч қандай норма мавжуд эмас.

Аксинча, олий таълим муассасалари ўзининг тарихи, вазифаси, маданий қадриятлари ва ҳудудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос корпоратив услуб ва рамзларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Бунга таълим ташкилотларининг индивидуал имижини шакллантиришга қаратилган ташаббус сифатида қаралиши лозим. Шу билан бирга, эстетик, гигиеник ёки ташқи кўринишга оид тавсиялар фақат ихтиёрий характерга эга бўлиб, уларни жорий этиш ёки қўллашнинг амалий жиҳатлари ҳар бир таълим муассасасининг ички қарорларига боғлиқ. Яъни, мазкур Низом лойиҳаси доирасида махсус форма жорий этиш ёки уни мажбурий тартибда талаб қилиш умуман назарда тутилмаган, — дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, корпоратив услуб ва бренд элементлари (логотип, ранг схемаси ва ҳ.лар) шакллантириш ташаббуси университетларни нафақат маҳаллий, балки халқаро майдонда ҳам самарали тарғиб этиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай ёндашув дунё тажрибасида ҳам таълим муассасаларининг маркетинг стратегиясининг муҳим қисми сифатида қаралади, дея қўшимча қилади вазирлик.

Олий таълим ташкилотларида ҳар бир талабанинг шахс сифатидаги эркинлиги ва ҳуқуқлари Конституция ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда илк бор нон фестивали ўтказилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:24

    Самарқандда илк бор нон фестивали ўтказилмоқда

    Тадбир якунида новвойлар мукофотланади.

    'Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" бўлмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:42

    Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" бўлмайдими?

    Вазирлик "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича маълумот берди.

    'Тошкентдаги кўчалардан бири 21 майгача ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Тошкентдаги кўчалардан бири 21 майгача ёпилди

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

    'Тошкент вилоятида 2 нафар ИИО ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Тошкент вилоятида 2 нафар ИИО ходими пора билан ушланди

    "Судья"ликка даъвогарлик қилаётган ходимлардан бири 20 минг, иккинчиси эса 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

    'Тошкент вилоятидаги метан "заправка" 1,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлагани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    'Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:03

    Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

    Аёллар олтинни жинсий аъзосига яшириб ўтказмоқчи бўлишган.