АсосийЖамият

Буюк Британия мактабларида мамлакатнинг туб аҳолиси қора танлилар эди, деб ўқитишмоқда - The Telegraph

Ҳисобот муаллифлари “орттирилган ва баҳсли тарихий талқинлар гўё тасидқланган ҳақиқатдек ўргатилаётганини” танқид қилишди.

'Буюк Британия мактабларида мамлакатнинг туб аҳолиси қора танлилар эди, деб ўқитишмоқда - The Telegraph'ning rasmi

Буюк Британия мактаблари ўқувчиларига “мамлакатнинг ҳақиқий аҳолиси қора танлилар бўлган, машҳур Стоунхенжни ҳам ўшалар барпо қилган”, деб ўргатишмоқда. The Telegraph нашри шу ҳақда маълум қилган.

Бундай дарслар асли нигериялик Британия ёзувчиси Атинуке муаллифлигидаги “Brilliant Black British History” («Қора Британиянинг бриллиант тарихи») китобига асосланади. 

2025 йил 18 май куни нашр этилган ҳисоботга кўра, ушбу китоб мактабларда тарих дарсликларини “деколонизация” қилиш ҳаракати доирасида жорий ўқув дастурларига киритилган. Китобда таъкидланишича, қора танлилар 7 000 йилдан ортиқ давр мобайнида британия оролларида яшаган. Китоб кўплаб мактабларнинг ўқув дастурларига киритилган ва Буюк Британия Таълим вазирлиги юқори лавозимли амалдорлари томонидан қўллаб-қувватланган.

Policy Exchange’нинг кузатувларига кўра, Буюк Британиядаги ўрта мактабларининг 83 фоизи тарих дарсликларини “деколонизация” қилиш мақсадида ўзгартирган. Бу жараён баъзи ҳолларда гендер тенглиги ва глобал тарихни ўрганишга ижобий таъсир қилса-да, ҳисобот муаллифлари “орттирилган ва баҳсли тарихий талқинлар гўё тасидқланган ҳақиқатдек ўргатилаётганини” ҳам танқид қилишди. 

Ҳисоботда таъкидланишича, ўқув дастуридан Агинку‌рт ва Трафалгар ҳамда Ватерлоо жанглари каби асосий тарихи воқеалар чиқариб ташланган мактаблар ҳам мавжуд. Шу сабабли муаллифлар 1066–1989 йилларга оид янги мажбурий имтиҳон яратилишини таклиф қилиб, барча мактаб ўқувчиларини бутун Бирлашган Қироллик тарихини хронологик тартибда ўзлаштиришга чақирмоқда.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги бозорда ИИБ ходими пичоқланди'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 21:40

    Тошкентдаги бозорда ИИБ ходими пичоқланди

    Пост-патруль хизмати инспектори фуқарони текшираётганда пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

    'Шавкат Мирзиёев Будапештга жўнаб кетди'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 17:46

    Шавкат Мирзиёев Будапештга жўнаб кетди

    Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 16:49

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 15:50

    Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди

    “Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари реестрини ташкил қилиб, у орқали сифат назоратини таъминлаш вазифаси қўйилди.

    'Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 15:07

    Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади

    Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларни огоҳлантирди.

    'Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди'ning rasmi

    Жамият 19.05.2025 13:48

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўтган ойда 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига ҳам жарима санкцияси қўлланилган.