АсосийЖамият

Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.

'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Андижон вилоятида Ички ишлар органларида хизмат қилиб келган ходим ва унинг 1 нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда darakchi.uzʼга Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, ходим ўз хизмат уйида вафот этган. Унинг ёнида вояга етмаган 2 нафар фарзанди ҳам бўлган. Қайд этилишича, фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида дадаси билан бирга вафот этган. Бир нафар қизи эса омон қолган ва айни дамда шифохонада даволанмоқда.

Ҳолат бўйича айни дамда тергов олди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейди Ҳаёт Шумсутдинов. 

    Бошқа янгиликлар