АсосийСиёсат

“Хомашё – ишлаб чиқариш – савдо” занжиридаги барча иштирокчиларни “соя”дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди

Қурилиш инспекцияси ўтказган ўрганишларда 1 минг 600 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани аниқланган.

'“Хомашё – ишлаб чиқариш – савдо” занжиридаги барча иштирокчиларни “соя”дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди'ning rasmi

Хорижий тажриба асосида Яккасарой тумани, Андижон ва Хивада ишлаб чиқарувчиларга ҳам, инвесторларга ҳам жозибадор заргарлик марказлари очилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бундай марказлар бутун республика бўйича барпо қилиниши белгиланди.

Мутасаддиларга жорий йилнинг ўзида хомашё, лаборатория, ўқув маркази, шоу-рум ва дўконлари бир жойда бўлган яна 6 та марказни ишга тушириш, хорижий дизайнер ва технологларни жалб қилиб, заргарларни ўқитиш топширилди.

“Ҳамма эшитиб олсин. Заргарларнинг хомашё билан боғлиқ бирорта муаммоси бўлмаслиги керак”,
 - деди Президент.

Шу мақсадда бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади.

Янги заргарлик марказлари ишга тушган Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразмда, бу йил бундай марказлар очилиши режа қилинган Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳамда қолган ҳудудларда эҳтиёждан келиб чиқиб олтин захираси яратилади.

“Очиқ айтиш керак, тартиб-интизом, шаффоф тизим бўлмаган соҳада “катта сакраш” қилиб бўлмайди. Шунча шароитдан кейин ҳам “соя”да ишлаётганларга нисбатан қонун устуворлиги таъминланади”, 
- деди Президент.

Асиллик инспекцияси Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура билан биргаликда заргарлик соҳасида қатъий назорат ўрнатиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлар заргарлик буюмини Асиллик инспекциясидан тамғалатиб, кирим қилишига бир ой вақт берилиши белгиланди.

Умуман, мутасаддиларга соҳани чуқур таҳлил қилиб, “хомашё – ишлаб чиқариш – савдо” занжиридаги барча иштирокчиларни “соя”дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди.

Аҳоли сони ўсиши, урбанизация жараёни қурилиш материалларига бўлган талабни оширмоқда.

Йил бошидан пудрат ишлари 10,3 фоизга ўсди. Лекин омборларда катта ҳажмда керамик плита, гипсокартон, ойна, базальт момиғи йиғилиб қолган. Ваҳоланки, йилига 225 миллион долларлик худди шундай товарлар импорт бўлмоқда.

Эндиликда девелоперларга айланма маблағ учун кредит ажратишда маҳаллий қурилиш материалига устуворлик берадиган тизим жорий қилинади. 

Ўтган йили Қурилиш инспекцияси ўтказган ўрганишларда 1 минг 600 та ҳолатда сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани аниқланган.

Шу муносабат билан “Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари ва уларнинг маҳсулотлари реестри шакллантирилади. Маҳсулотлар сифати рейтинги юритилади ва ҳар чоракда янгилаб борилади.

Қурилишда янги турдаги, энергия тежамкор материаллар пайдо бўлмоқда. Лекин кўплаб маҳсулотларнинг стандарти йўқлиги, борлари ҳам халқаро талабларга мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йил якунигача 68 та халқаро стандартни қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудуд раҳбарларининг ахбороти, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини бориб кўрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:53

    Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини бориб кўрди

    Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.

    'Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:12

    Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

    Конгресс марказида шунга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:25

    Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    Шунингдек, расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, "SIMEST" ва "Danieli" компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.

    'Якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2025 13:16

    Якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади

    Шунингдек, заргарликда миллий бренд яратиш учун четдан дизайнер, технолог, геммологларни олиб келиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади.

    'Шавкат Мирзиёев: Саноатдаги пасайиш 1 триллион сўм зарар ва 30 млн доллар экспорт йўқотишига олиб келди'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2025 11:09

    Шавкат Мирзиёев: Саноатдаги пасайиш 1 триллион сўм зарар ва 30 млн доллар экспорт йўқотишига олиб келди

    Давлат раҳбари уч кун ичида ҳар бир муаммони тез ҳал қилиш учун республикадан масъуллар белгиланиб, жойларга юборилишини топширди.

    'Италия бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат 26.05.2025 10:11

    Италия бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқчи?

    Италия ҳукуматининг билдиришича, мамлакат Бош вазири Жоржия Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлади.