Президент фармони билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тузилди ва у тўғридан-тўғри давлат раҳбарига бўйсунувчи тузилмага айланди. Бу қарор экологик муаммоларни тезкор ва қатъий ҳал қилишга қаратилган янги сиёсий иродани англатади.
Ўзгаришлар доирасида “Тоза ҳаво”, “Чиқиндидан холи ҳудуд” ва “Яшил макон” каби йирик дастурлар кенгайтирилиши, хорижий мутахассислар иштирокида “Эколойиҳалар фабрикаси” ишга туширилиши кутилмоқда. Мақсад — ҳаво сифати, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим барқарорлигини мамлакат сиёсати марказига чиқариш.
Мамлакат раҳбарининг ушбу ташаббуси экологик инқирозни юмшатиш ва келажак авлод учун соғлом муҳит яратишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.






