АсосийЖамият

Ўзбекистон ядровий фалокатда товон тўлашни назарда тутувчи конвенцияга қўшилади

Депутатлар Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қабул қилди.

'Ўзбекистон ядровий фалокатда товон тўлашни назарда тутувчи конвенцияга қўшилади'ning rasmi

Конвенция ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўлашнинг халқаро механизмларини кўзда тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (1963 йил, Вена) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Конвенцияга қўшилиш натижасида Ўзбекистонда фуқаролик ядро объектларида юзага келган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, товон тўлаш тартиби ва муддатлари, молиявий кафолатлар ҳамда оператор мажбуриятлари халқаро стандартларга мувофиқ белгилаб берилади.

Ядровий қурилма операторлари учун зарарни қоплашда минимал молиявий кафолатлар белгиланиши халқ манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бу тизим жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга, миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни оширишга ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистондаги ядро энергетикаси соҳасида ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлайди. Айни пайтда мамлакатда АЭС қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани, жумладан 8 май куни Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқлангани эътиборга олинса, бу каби халқаро кафолатли келишувларнинг аҳамияти янада ортади.

Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди ва у тасдиқланса, Ўзбекистон расман Вена конвенциясига қўшилади. Бу эса мамлакатнинг ядровий хавфсизлик ва жавобгарлик соҳасидаги халқаро мажбуриятларини аниқ белгилаб беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Женнифер Лопес Тошкентда концерт беради'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 21:54

    Женнифер Лопес Тошкентда концерт беради

    Концерт хонанданинг “Up All Night – LIVE IN 2025" жаҳон сайёр чиқишлари доирасида бўлиб ўтади.

    '“Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 21:38

    “Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”

    Шу йил июндан бошлаб “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда.

    'Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 20:43

    Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди

    13 ёшли қизлар томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этган.

    'Президент БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 18:38

    Президент БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди

    ЮНИСЕФ кўмагида мамлакатимизда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва болалар онкологиясига қарши курашиш соҳасида стратегик ҳужжатлар қабул қилинган.

    'Жиззахга келган сел йўлни ювиб кетди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 16:58

    Жиззахга келган сел йўлни ювиб кетди

    Оқибатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

    'Долларнинг расмий курси пастлади'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 16:25

    Долларнинг расмий курси пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.