Бугун, 2 июнь тонгида Россия армияси Харков шаҳрига дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум уюштирди.
Харков мери Игор Тереҳовнинг ёзишича, зарба оқибатида фуқаро корхонаси биноси, бир нечта хонадон ва автомобиллар шикастланган. Энг ачинарлиси — жабрланганлар орасида бир нафар бола ҳам бор.
Тереҳов ҳужум пайтида Россиядан учирилган икки баллистик ракета шаҳарнинг зич аҳоли яшайдиган ҳудудига тўғридан-тўғри тушганини маълум қилди.
“Улардан бири кўп қаватли уй яқинига, иккинчиси эса мактабдан атиги бир неча ўн метр узоқликдаги йўлга қулаган. “Бу фожиа эмас, бу мўъжиза — бу ердан жасадлар эмас, фақат ваҳима чиқди”, — дея ёзди шаҳар раҳбари.
Тинчлик осмони остида болалар қўрқувда, ота-оналар нажот излаяпти. Дунёга тинчлик керак, аммо ракеталар буни эшитмаяпти.