АсосийСПОРТ

АҚШ муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

ЖЧ 2026 йилги 2-турида АҚШ терма жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

'АҚШ муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди'ning rasmi

2026 йилги Жаҳон чемпионати “D” гуруҳи 2-турида АҚШ терма жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Сиэтл шаҳридаги баҳсда ҳисоб 11-дақиқада Кэмерон Бёржесснинг автоголидан сўнг очилди. 44-дақиқада Алекс Фримен мезбонларнинг иккинчи голини киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ушбу ғалаба орқали АҚШ 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Австралия эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

3-тур учрашувлари 26 июнь куни бўлиб ўтади. Унда АҚШ Туркияга қарши, Австралия эса Парагвайга қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар