АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1,2 миллион оила моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланди

Ушбу ёрдамлар орқали оилаларнинг  электр ва газ харажатларини камайтиришга ёрдам беради.

'Ўзбекистонда 1,2 миллион оила моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланди'ning rasmi

Энергетика тарифлари ислоҳотларининг кам таъминланган оилаларга таъсирини юмшатиш мақсадида 2024-2025 йилги иситиш мавсумида 313,6 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўлаб берилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2024 йилнинг ноябрь ойида 1,1 млн та оилага 290 млрд сўм – бир марталик 270 минг сўм ёрдам тўлаб берилди. Бу ижтимоий реестрдаги 950 минг оила ва маҳалла еттилигининг 15 фоизгача қўшимча рўйхати асосида тўлаб берилди.

Шунингдек, иситиш мавсумида табиий газ ва электр қувватининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун (2024-2025 йил декабрь-апрель) 207 962 нафар оилаларга 23,3 млрд. сўм компенсация тўловлари ажратилди. 

Компенсация ва моддий ёрдам ажратишда улуши энг юқори бўлган ҳудудлар:

Фарғона вилоятида 40,6 млрд. сўм;

Қашқадарё вилоятида 37,3 млрд. сўм;

Наманган вилоятида 35,2 млрд. сўм ёрдамлар ажратилган. 

Ушбу ёрдамлар орқали оилаларнинг  электр ва табиий газ ресурсларидан фойдаланганликдаги харажатларини камайтиришга ҳамда молиявий муаммоларни камайтиришга ёрдам беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:30

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

    '"Сизлар халқимизнинг неча йиллик орзусини рўёбга чиқардингиз'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 23:30

    "Сизлар халқимизнинг неча йиллик орзусини рўёбга чиқардингиз

    Президент терма жамоани Жаҳон чемпионатига йўлланма билан табриклади.

    'Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатида!'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 23:03

    Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатида!

    Тимур Кападзе бошқарувидаги футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий натижа кўрсатишди.

    'Президент мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 19:13

    Президент мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ушбу байрам Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсонпарвар ислоҳотлар билан уйғун экани алоҳида қайд этилди.

    'Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 18:54

    Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги расмий баёнот берди.

    'ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 18:49

    ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?

    Қабул тартиби ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишинг.