Германияда “Яшиллар” партиясининг ёшлар бўлими вакиласи Етта Нитсард Инстаграмъда жойлаган сториси билан Бундестагда норозилик уйғотди.
Унда сиёсатчи “ASAB” (одатда “барча полициячилар — кал…” деган маънода талқин этилади) ёзуви туширилган свитер ва “Бойларни еб қўй” деган ёзувли кепкада кўриниш берган. Постга эса: “Бундестакка йўл олдим”, деган изоҳ ёзилган.
Бу ҳолат ҳатто ҳамфикрларини ҳам ҳайратга солди. “Яшиллар” фракцияси раҳбари ўринбосари Константин фон Нотс бу ёзувни “мутлақо ҳақоратли ва номақбул” деб атади.
Бундестаг президенти Паулю Гöткке эса Нитсардга нисбатан чора кўрилишини, ҳатто парламент биносига кириш рухсатномаси бекор қилиниши мумкинлигини айтди.
Аммо, Der Spiegel’га кўра, якунда Нитсард жазоланмайди. Бундестаг раҳбари Юлия Клёкнерга кўра, у парламент биносида расмий либосда бўлган.
Бироқ “Яшиллар” раҳбарияти билан тушунтирув суҳбати ўтказилган. Тафсилотлар ошкор этилмади.