АсосийЖАМИЯТ

"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати журналистни юксак давлат мукофоти билан табриклаб, унинг келгусидаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

'"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, "ТАСС" ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Васильевич Бирюков "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Қайд этилишича, журналист мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида очиқлик ҳамда ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий қиёфасини кенг ёритишга қўшган муносиб ҳиссаси учун мазкур юксак давлат мукофотига сазовор бўлган.

Валерий Бирюков Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида доимий аккредитациядан ўтган журналист ҳисобланади ва узоқ йиллардан буён мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий жараёнларни халқаро аудиторияга етказиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар