"Ширмонбулоқ" МФЙда яшовчи фуқаро О.П. ўз хонадонида 5 та майнинг қурилмасини умумий электр тармоғига ноқонуний улаб, 157,9 млн сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилиб, ноқонуний фаолиятга чек қўйилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.