Қайд этилишича, душанба куни 1 АҚШ доллари нархи 63,77 сўмга қимматлашиб, 12 075,98 сўмга этади. 10 июлда ҳам доллар курси 7,46 сўмга кўтарилганди.
13 июлда евро нархи ҳам 69,27 сўмга ошиб, 13800.43 сўмга тенг бўлади. Аввалги биржа савдоларида ҳам евро 39,74 сўмга қимматлашганди.
Душанба куни 1 рубль баҳоси 0,82 сўмга арзонлашиб, 157,32 сўмни ташкил этади. 10 июлдаги савдоларда рубль 1,03 сўмга қимматлашганди.
Маълумот учун, Марказий банк чет эл валюталарининг сўмга нисбатан ўртача қийматини биржадаги савдолар натижасидан келиб чиқиб элон қилади. Валюта олди-сотдисида нархлар банкларда турлича белгиланиши мумкин. Яъни эълон қилинган нарх барча банклар учун бир хилда амал қилмайди.






