АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахоновани янги лавозими билан табриклади

Саида Мирзиёева бу ҳақда ўзининг расмий Telegram саҳифасида билдириш қолдирди.

'Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахоновани янги лавозими билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланган Дилнозахон Каттахоновани янги лавозими билан табриклади.

Саида Мирзиёева бу ҳақда ўзининг расмий Telegram саҳифасида билдириш қолдирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги 19 миллиондан ортиқ хотин-қизлар мамлакатнинг улкан кучи бўлиш билан бирга катта масъулият ҳам ҳисобланади.

"Дилнозахон, Сизга бу йўлда оқилалик, қатъият, ишингизга омад ва юртимиздаги ҳар бир аёл ҳаётида ўз аксини топадиган улкан натижалар тилайман", деб ёзди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 июль куни Президент фармони билан Дилнозахон Собир қизи Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар