Кеча, 25 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Миллат” саройида мамлакат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан бир қатор амалдорларга олий давлат ва фахрий мукофотларни топширди. Бу борада у қизини ҳам унутмади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан “Миллат” саройида Тожикистон Президенти фан, маданият, тиббиёт, таълим, тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги юксак ютуқлари учун 200 га яқин инсонни мукофотлаган.
Унвон олганлар орасида Президентнинг қизи, Тожикистон Президенти Ижроия қўмитаси раҳбари Озода Раҳмон ҳам бор.
Маълумот учун, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич қизи Озода Раҳмон ҳозирда Тожикистон Президенти Ижроия аппарати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди. У сиёсий фаолиятини 2005 йилда, 27 ёшида бошлаган. Унинг биринчи иш жойи Республиканинг АҚШдаги элчихонаси бўлиб, у ерда 2007 йилда мадани