АсосийДунё

Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда

Украина хавфсизлик сабаблари туфайли чет элликларнинг “Рош ҳа-Шана” байрамида Уман шаҳрига келишини чеклаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

'Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда'ning rasmi

Украинанинг Черкасси вилоятидаги Уман шаҳри ҳассидлар учун муҳим зиёрат маркази ҳисобланади. Улар 18-асрда Украинада вужудга келган ҳассидчилик оқими асосчиси бўлган рабби Нахмон қабрини зиёрат қилиш учун келишади.

Рош ҳа-Шана — яҳудий тақвими бўйича янги йил — бу йил 22 сентябрда бошланади. Ўтган йили, урушга қарамай, шаҳарга 30 мингдан ортиқ зиёратчи келганди.

Jerusalem Post маълумотларига кўра, бу йил Украина чет эллик фуқароларнинг келишига тақиқ қўйиши мумкин.

Сабаб сифатида Россия билан уруш туфайли хавфсизликнинг таъминланмаслиги кўрсатилмоқда. Шунингдек, Киев Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Украина мустақиллиги кунида табрик қўнғироқ қилмаганидан норози экани айтилмоқда.

Бироқ, Axios журналисти Барак Равиднинг ёзишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Украина сиёсатида ҳозирча ўзгариш йўқлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:14

    ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда

    Европа Иттифоқи Киевни қўллаб-қувватлаш учун 60 миллиард евро зарурлиги айтилмоқда.

    'Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:17

    Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?

    Исроилнинг Ғарбий Соҳилда қурилиш режаларига қарши чиққан Лондон Фаластин масаласида қатъий позициясини билдирди.

    'Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди

    Покистон чегараси яқинида юз берган 6,0 магнитудали зилзила юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

    'Покистон Арманистонни тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:55

    Покистон Арманистонни тан олди

    Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

    'Европа етакчилари Парижда Украина бўйича йиғилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:06

    Европа етакчилари Парижда Украина бўйича йиғилади

    Ушбу учрашув 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

    'Венецияда Путин ҳақида фильм намойиш этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:38

    Венецияда Путин ҳақида фильм намойиш этилди

    Ушбу фильм мамлакатнинг кинофестивалида илк бор кўрсатилди.