АсосийДунё

Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?

Исроилнинг Ғарбий Соҳилда қурилиш режаларига қарши чиққан Лондон Фаластин масаласида қатъий позициясини билдирди.

'Буюк Британия Фаластинни расман тан олдими?'ning rasmi

Исроилнинг Ғарбий Соҳилда қурилиш режаларига қарши чиққан Лондон Фаластин масаласида қатъий позициясини билдирди.

Буюк Британия 2025 йил сентябрь ойида Фаластинни расман тан олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Қайд этилишича, Исроил расмийлари Лондоннинг илгари сурган шартларига тайёрлик кўрсатмаётгани сабабли, ҳукумат Фаластинни тан олиш қарорига яқинлашган.

Тахмин қилинишига, мазкур масала Буюк Британия ташқи ишлар вазири Давид Лемми томонидан 1 сентябрь куни Жамоалар палатасида сўзлаган нутқида ҳам ўз тасдиғини топади.

Сўнгги ойларда Лондоннинг Исроилга нисбатан сиёсий босими кучайгани кузатилмоқда. Жумладан, 21 август куни Буюк Британия Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида янги яҳудий турар-жойларини қуриш ниятини қоралаган эди. Шунингдек, 10 август куни Ғазо секторини босиб олиш режаларига қарши қатор санкциялар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган.

Мазкур чоралар жумласига Исроил мудофаа кучларининг (ИДФ) Буюк Британияда машғулот ўтказишини тақиқлаш ҳам кириши мумкин. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Ғазо устидан назорат ўрнатишга уринишларидан қайтаришга қаратилган чораларни кўриб чиқмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:14

    ЕИ Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишда молиявий танқисликка дуч келмоқда

    Европа Иттифоқи Киевни қўллаб-қувватлаш учун 60 миллиард евро зарурлиги айтилмоқда.

    'Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:25

    Уман шаҳрига зиёрат сафарига тақиқ қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда

    Украина хавфсизлик сабаблари туфайли чет элликларнинг “Рош ҳа-Шана” байрамида Уман шаҳрига келишини чеклаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Афғонистон шарқида кучли зилзила: камида 500 киши ҳалок бўлди

    Покистон чегараси яқинида юз берган 6,0 магнитудали зилзила юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

    'Покистон Арманистонни тан олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:55

    Покистон Арманистонни тан олди

    Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

    'Европа етакчилари Парижда Украина бўйича йиғилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:06

    Европа етакчилари Парижда Украина бўйича йиғилади

    Ушбу учрашув 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

    'Венецияда Путин ҳақида фильм намойиш этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:38

    Венецияда Путин ҳақида фильм намойиш этилди

    Ушбу фильм мамлакатнинг кинофестивалида илк бор кўрсатилди.