АсосийЖамият

Ўзбекистон чегарасида 2 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди

Ҳозирда улар Қирғизистон томонига топширилган ҳамда экспертиза ўтказиш учун Кербен шаҳридаги моргга етказилган.

'Ўзбекистон чегарасида 2 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон чегарасида талабга бўйсунмаган 2 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 25-август куни Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғида яшовчи икки киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган.

28 август куни ишчи учрашув доирасида Ўзбекистон томонининг чегара вакиллари 15-август куни Ўзбекистон ҳудудида, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари туташган жойда Ўзбекистон чегара қоровуллари томонидан икки нафар номаълум шахс аниқлангани ҳақида хабар берган.

“Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, уларни ушлашга уриниш чоғида чегарачилар талабларга бўйсунмаганлиги сабабли қурол ишлатишга мажбур бўлган. Натижада иккала фуқаро ҳам ҳаёт билан чиқишмас ўқ яралар олган", дейилади хабарда.

Йўқолган фуқароларнинг қариндошлари 31-август куни Ўзбекистонга бориб, уларни таниб олишган.

“Бугун, 1-сентябр куни “Баймак” назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистон Республикасининг икки фуқароси жасади Қирғизистон томонига топширилди ва экспертиза ўтказиш учун Кербен шаҳридаги морга етказилди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара идоралари раҳбарлари 2-сентябрдан бошлаб жойида қўшма текширув ўтказишга келишиб олишган. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони ҳалок бўлган фуқароларнинг топилган мулки - учта от ва чодирни Қирғизистон Республикасига топширишга тайёрлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    Наманганда 30 минг доллар қалбакилаштирилган пул билан қўлга олинган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    “Тошкент–Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган автомобилдан йирик миқдордаги сохта долларлар топилди. Гумонланувчи пулларни муомалага киритмоқчи бўлган.

    'Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Наманган шаҳри ҳокими ва Зангиотадаги бош мутахассис пора олаётганда ушланди

    Наманганда ҳоким, Зангиотада эса қишлоқ хўжалиги бўлими ходими жиноят устида қўлга олинди.

    'Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир фуқаронинг тан жароҳати олгани айтилган воқеа Навоий шаҳридаги ресторанда юз берган.

    'Пискент полигони ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:58

    Пискент полигони ёпилди

    2 сентябрдан бошлаб Пискент синов майдонида импорт автомобилларини текшириш амалиёти расман тўхтатилди.

    'Августда палов нархи сезиларли ўзгармади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Августда палов нархи сезиларли ўзгармади

    Айрим ҳудудларда озгина арзонлаш кузатилди.

    'Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси ўққа тутилдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси ўққа тутилдими?

    Ижтимоий тармоқларда Марказий Осиёнинг икки давлатидаги чегарасида отишмали воқеа юз бергани айтилмоқда.