АсосийДунё

“Толибон” жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўради

Афғонистондаги зилзила 800 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди

'“Толибон” жаҳон ҳамжамиятидан ёрдам сўради'ning rasmi

Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 812 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, яна 2800 нафар одам жароҳатланган. “Толибон” маъмурияти халқаро ҳамжамиятдан шошилинч ёрдам сўрамоқда.

Reuters агентлиги хабар беришича, қутқарув ишлари тоғли ҳудудлар ва ёмғирли об-ҳаво сабаб мураккаб шароитда олиб борилмоқда. Айрим аҳоли пунктлари билан алоқа узилган, йўллар йўпилгани боис ёрдам ҳали ҳаммага етиб бормаган.

Толибон маъмурияти ва БМТ мутасаддилари қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини маълум қилган. Афғонистонга ҳозирча фақат Хитой ва Ҳиндистон томонидан амалий ёрдам ваъда қилинган. “Толибон” ҳукумати халқаро ёрдамчиларнинг суст фаолиятини танқид қилмоқда.

Бу — 2021 йилда “Толибон” ҳокимиятга келганидан бери юз берган учинчи йирик зилзила.

Мавжуд вазиятда молиявий ва техник ресурслари чекланган маъмурият халқаро ҳамжамиятдан фаолроқ кўмак сўрамоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:45

    Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди

    Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори бўлди. Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланди.

    'Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:02

    Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди

    Ҳодиса ортидан ҳудудда 320 киши эвакуация қилинган.

    'Сербияда юз минглаб одамлар муддатидан олдин сайловлар талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Сербияда юз минглаб одамлар муддатидан олдин сайловлар талаб қилмоқда

    Белград кўчаларида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлганлар хотирасига сукут юриши ўтказди.

    'Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:03

    Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди

    2 сентябрь куни эрталаб Россия дронлар орқали Украина шаҳарларига навбатдаги ҳужумни амалга оширди.

    'ШҲТ саммити: Якуний декларацияда Украина тилга олинмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:42

    ШҲТ саммити: Якуний декларацияда Украина тилга олинмади

    Ҳужжатда Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари қораланди.

    'Покистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.09.2025 19:27

    Покистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    Маҳаллий полиция вакили маълум қилишича, минтақа ҳокимиятига қарашли вертолёт янги учиш-қўниш йўлагига қўнишга уринганда қулаб тушган.