АсосийДунё

Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда

Қўғирчоқлар суҳбатдоши билан эркин мулоқот қилади, дори ичиш ва овқатланиш кабиларни эслатиб туради.

'Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда'ning rasmi

Жанубий Кореяда ёлғиз қолган кексаларга психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ChatGPT сунъий интеллекти ўрнатилган робот қўғирчоқлар берила бошлади.

Маълум қилинишича, ушбу қўғирчоқлар суҳбатдоши билан эркин мулоқот қилади, дори ичиш ва овқатланиш кабиларни эслатиб туради ҳамда махсус сенсорлари орқали эгаларининг соғлиғини кузатиб боради, деб ёзади Rest of World нашри.

Мамлакат бўйлаб юзлаб нафақахўрлар давлат томонидан Ҳёдол номли бундай қўғирчоқларни олишган. Ҳукумат ушбу ташаббус орқали кексаларнинг ёлғизлик муаммосини енгиллаштиришни мақсад қилган.

Бу қарор Кореяда юзага келаётган демографик муаммолар билан боғлиқ. Сўнгги йилларда мамлакатда туғилиш даражаси кескин пасайиб, аҳолининг аксарият қисмини ўрта ёшлилардан кўра кўпроқ кексалар ташкил этмоқда. Фарзандлар ва набиралар эса иш ва карерани йўлга қўйиш билан банд бўлиб, ота-оналари билан етарли вақт ўтказа олмаяпти.

Бундан ташқари, ижтимоий парвариш тизими ҳам нафақахўрларни тўлиқ қамраб ололмаяпти. Бу соҳадаги кадрларнинг танқислиги Жанубий Кореяда яна бир муаммони келтириб чиқармоқда. Хусусан, 2023 йилда мамлакатда 190 минг нафар кексаларни парвариш қиладиган ходим етишмаётгани қайд этилди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2032 йилга бориб бу рақам 1,55 миллионга ошиши мумкин.

Шу сабабли маҳаллий ҳокимият органлари нафақахўрларга Ҳёдол қўғирчоқларини тарқатмоқда. Уларга ўрнатилган ички микрофонлар суҳбатларни ёзиб, маълумотларни ижтимоий ходимларга юборади. Агар кутилмаган вазият юз берса, мутахассислар тезкор чоралар кўради.

Йиғилган барча маълумотлар махфий сақланади ва махсус булут тизимида уч йилга архивланади. Қўғирчоқлардаги сенсорлар эса фойдаланувчининг жойлашуви ва хатти-ҳаракатини кузатиб туради. Бу эса қўғирчоқларни сотиб юборилишнинг олдини олади.

Hyodol компанияси келгусида халқаро бозорга чиқишни ҳам мақсад қилган. Режага кўра, 2026 йилдан бошлаб АҚШда кенг кўламли ишлаб чиқариш ва савдо ишлари бошланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банкирлар одам ўғирлаб, уларнинг номига кредит расмийлаштиряптими?'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 19:25

    Банкирлар одам ўғирлаб, уларнинг номига кредит расмийлаштиряптими?

    Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 25 кишидан иборат бўлган.

    'Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 18:03

    Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди

    Тажриба лойиҳаси Ўзбекистон ва яна 8 та давлат фуқароларига мажбурий ҳисобланади.

    'Энди россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 17:49

    Энди россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради

    Ушбу тартиб сайёҳлик, ишбилармонлик, қариндошларни кўриш ва айирбошлаш дастурлари доирасида борувчиларга тааллуқли.

    'Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 17:02

    Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди

    БМТ ва дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда бермоқда.

    'Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 14:45

    Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди

    Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори бўлди. Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланди.

    'Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди'ning rasmi

    Дунё 02.09.2025 12:02

    Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди

    Ҳодиса ортидан ҳудудда 320 киши эвакуация қилинган.