АсосийДунё

Трамп ва Путиннинг ўртасига “ола мушук” тушди

Қўшма Штатлар етакчиси Путинга ишонганидан афсусда эканлигини гапирди.

'Трамп ва Путиннинг ўртасига “ола мушук” тушди'ning rasmi

Дональд Трамп журналистлар билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путиндан “жуда ҳафсаласи пир бўлганини” қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “одамларга омон қолишга ёрдам берадиган барча чораларни кўрмоқда”. Бу ҳақда "Zamon.uz" маълум қилди.

Шунингдек, Трамп 29 август куни Киев раҳбари Владимир Зеленский ва Европа етакчиларидан ҳам норозилигини билдирган.

Унга кўра, Украина ва Европа ўз ҳудудларининг бир қисмини йўқотишини тан олиши керак. Америка президенти можарога барҳам бериш тарафдори эканини таъкидлади.

Аввалроқ ҳам Трамп Путин билан мулоқотдан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган, бироқ шунга қарамай, у билан алоқани тўхтатмаганини қайд этган эди.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Москва билан келишувга эришиш борасида бир неча бор умид билдирган, аммо барибир конструктив мулоқот имконияти мавжудлигига ишонади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 17:33

    Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди

    Бу босқич Ғазо аҳолиси, айниқса Ғазо шаҳрида яшовчи миллионга яқин инсоннинг оммавий кўчирилишига олиб келиши мумкин.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 16:49

    Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди

    Orda.kz’даги маълумот рад этилди, нашрга нисбатан судга мурожаат қилиниши мумкин.

    'АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 16:41

    АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди

    Президент Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечмагунча, битимни маъқулламаслигини айтган.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 15:36

    Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.

    Маҳаллий ОАВларга кўра, вазир ШҲТ саммитидан қайтгач, ўз уйида қўлга олинган.

    'Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 14:51

    Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди

    Португалиялик мутахассис таклиф этилган шартларни ўз мақсадларига мос деб топмади.

    'Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 10:45

    Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди

    Ёрдам таркибида бошпана воситалари, озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар бор.