АсосийЖамият

Қозоғистонда 14 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Туркистон вилоятида 35 ёшли эркак 8-синф ўқувчисига нисбатан жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди.

'Қозоғистонда 14 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик умрбод қамоққа ҳукм қилинди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида суд 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросини вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, жиноят 2024-йил ўрталарида содир бўлган.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, эркак қурилиш ишлари учун Қозоғистонга келган ва Келес туманида яшовчи 14 ёшли қўшни қизга бир неча маротаба жинсий зўравонлик қилган. 

Суд жараёнида у айбини тан олмаган, бироқ прокурор умрбод қамоқ жазосини талаб қилган ва бу талаб қаноатлантирилган.

Туркистон вилояти жиноят ишлари бўйича махсус суд ҳукмига кўра, у Қозоғистон ЖКнинг 120-моддаси 4-қисми (такрорий зўрлаш) билан айбдор деб топилди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бошқа янгиликлар