Олий Мажлис Сенати “Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.
Эндиликда, маҳкумлар маънавий-адабий китобларни ўқиб, белгиланган тартибда имтиҳон топширса, ҳар бир китоб учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин бўлади.
Асосий шартлар:
Китоблар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган рўйхатдан бўлиши керак.
Ўқилган китоб бўйича имтиҳон топширилиб, натижа тасдиқланиши зарур.
Ҳар бир китоб учун 3 кун, бироқ бир йилда максимал 30 кунгача муддат қисқартирилади.
Фақат жазони муддатидан илгари шартли озод этилиши мумкин бўлган маҳкумларга тааллуқли (Gloria жазодагилар бундан мустасно).
Бу ўзгаришлар ҳозирда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 13,5 мингдан ортиқ маҳкумга татбиқ этилиши мумкин.
Сенаторлар мазкур қонунни тўлиқ қўллаб-қувватлади.