АсосийЖамият

Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади

Автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари бўйича Президент администрациясига аниқ таклифлар киритилади.

'Энди Ўзбекистонда автомобиль нархлари тартибга солинади'ning rasmi

Ўзбекистонда автомобиллар нархини тартибга солиш чоралари бўйича Президент администрациясига аниқ таклифлар киритилади. Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти бўйича идоралараро комиссиянинг 2 сентябрдаги йиғилиши баёнида келтирилган.

Маълум қилинишича, агентлик мувофиқликни баҳолаш марказларини ташкил этишга хусусий секторни кенг жалб этиш ва аккредитация тизимини такомиллаштириш юзасидан Президент администрациясига аниқ таклифлар киритади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда расмий ва норасмий дилерлар ўртасидаги автотранспорт воситаларининг нархларидаги тафовутни таҳлилдан ўтказиб, нархларни мақбуллаштириш ва тартибга солиш бўйича чоралар бўйича Президент администрациясига аниқ таклифлар киритиши кераклиги белгиланди.

    Бошқа янгиликлар