Тасвирларда бир эркак ўсмир ёшдаги болага нисбатан жисмоний куч ишлатаётганини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълумотларига кўра, эркак мазкур болани ўз ўғли билан жанжаллашгани учун калтаклаган.
Ҳозирча воқеа айнан қачон ва қаерда содир бўлганига оид расмий маълумот берилмаган. Шунингдек, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар муносабати ҳам очиқланмаган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Фойдаланувчилар воқеага ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорларга нисбатан тегишли чора кўрилишини талаб қилмоқда.
Ҳолат бўйича расмий маълумот эълон қилиниши билан хабар янгиланади.






