АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 215 тага етди

2023 йилда мамлакатдаги олий таълим ташкилотлари сони 219 тага, 2024 йилда эса 222 тага етган. Бироқ 2025 йил ҳолатига кўра мазкур кўрсаткич 215 тани ташкил этган.

'Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 215 тага етди'ning rasmi

Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони 2025/2026 ўқув йили бошида 215 тани ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич мустақилликнинг илк йилларига нисбатан 4,1 бараварга ошган. Хусусан, 1991 йилда мамлакатда атиги 52 та олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 215 тага етган. Ҳисоб-китобларга филиаллар ҳам киритилган.

Статистик маълумотларга кўра, олий таълим ташкилотлари сони 1991 йилдаги 52 тадан 2015 йилга келиб 69 тага етган. Кейинги йилларда эса соҳада жадал ўсиш кузатилиб, 2020 йилда 127 та, 2021 йилда 154 та, 2022 йилда 191 тага чиққан.

2023 йилда мамлакатдаги олий таълим ташкилотлари сони 219 тага, 2024 йилда эса 222 тага етган. Бироқ 2025 йил ҳолатига кўра мазкур кўрсаткич 215 тани ташкил этган.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда янги олийгоҳлар ташкил этиш ва хорижий университетлар филиалларини очиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада олий таълим қамрови ва муассасалар сони сезиларли даражада ошди.

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 11:20

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:50

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ҳафта бошида ёмғир ёғади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 22.06.2026 02:51

    Ҳафта бошида ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 22 июнь куни учун об-ҳаво прогнозни эълон қилди.

    'Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 21.06.2026 03:06

    Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    'Эртага йилнинг энг узун куни кузатилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 20.06.2026 12:54

    Эртага йилнинг энг узун куни кузатилади

    21 июнь куни ёзги қуёш туриши бошланиб, бу астрономик ҳодиса давомида кундузги ёруғлик энг юқори даражага етади.

    'Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 20.06.2026 02:59

    Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?

    Бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.