АсосийЖамият

АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи

Пентагон Европадаги баъзи иттифоқчиларга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам дастурларини молиялаштиришни бекор қилади.

'АҚШ Россия билан чегарадош давлатларга ҳарбий ёрдамни тўхтатмоқчи'ning rasmi

Қўшма Штатлар Россия билан чегарадош давлатлар, хусусан, Болтиқбўйи мамлакатларининг қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Финанcиал Times” нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, ўтган ҳафта Пентагон Шарқий Европа давлатларига АҚШнинг ҳарбий ёрдамни тўхтатиш бўйича қарорини маълум қилган. Гап Эстония, Латвия, Литва каби Россия билан чегарадош бўлган давлатларга жиҳоз, тренинг ва хавфсизлик бўйича кўрсатилаётган йиллик ёрдам ҳақида кетмоқда.

Маълумотларга кўра, бу дастурни молиялаштириш учун маблағ Конгресс томонидан тасдиқланиши керак, бироқ АҚШ маъмурияти бу борада янги сўров юбормаган. Олдин тасдиқланган маблағлар 2025 йил сентябрига қадар етарли бўлади.

2018–2022 йиллар давомида АҚШ Европадаги ҳарбий дастурларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 1,6 миллиард доллар ажратган. Бу маблағлардан энг кўп фойда кўрган давлатлар эса Болтиқбўйи учлиги — Эстония, Латвия ва Литва бўлган.

Оқ уйнинг расмий баёнотига кўра, бу қарор Европадаги ҳамкорлар билан келишилган ва “Европа ўз мудофааси учун кўпроқ жавобгарлик олишини” кўзда тутади. Бироқ “Финанcиал Times” суҳбатдошларига кўра, айрим Европа ҳукуматлари бу қарордан ҳайратда қолган.

Манбалардан бирининг тахминича, АҚШ Европа Иттифоқининг бой давлатларини — Германия, Франция ва бошқаларни — Россия билан чегарадош давлатларнинг хавфсизлигини ўз ҳисобидан таъминлашга ундамоқда.

Аввалроқ, Европа етакчилари Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган учрашувда Россиянинг Украинага қарши янги ҳужум бошлаши эҳтимолидан хавотир билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.