АсосийЖамият

Андижонда заправкада ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Андижонда заправкада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

5 сентябрь куни Андижон туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодисада жабрланганлар йўқлигини билдирди.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, тахминан 5 тонна сиғимга эга MAN русумли ёқилғи ташувчи автомобилдан пропан газини тўкиш жараёнида технологик қоидалар бузилган. Натижада ёнғин келиб чиққан.

Воқеа ҳақида соат 12:05 да хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бригадалари 8 дақиқада, соат 12:13 да ҳодиса жойига етиб бориб, оловни 12:26 да ўраб олган ва 13:03 да тўлиқ ўчирилган.

Расмийларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар