Ижтимоий тармоқларда тарқалган жанжал видеоси юзасидан расмий маълумот берилди.
Маълум бўлишича, 16 март куни тунги соат 02:30 да Яккасарой туманидаги ресторанда мижозлар ўртасида келишмовчилик чиқиб, 1995 йилда туғилган А.Ш. Б.А.га тан жароҳати етказган.
Унга оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва безорилик моддалари бўйича айблов қўйилган. Иш Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.
Адвокатларнинг илтимосига кўра, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказиладиган бўлди.