АсосийДунё

Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда

Ўзбекистон паспорти глобал рейтингда 72-ўринни эгаллаб, 62 мамлакатга визасиз саёҳат имконини тақдим этмоқда.

'Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда'ning rasmi

Халқаро саёҳатлар имкониятлари кенгайиб бораётган бугунги шароитда мамлакатимиз паспортининг нуфузи ҳам сезиларли даражада ўсмоқда. 

Рейтинг IATA (Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси) маълумотлари асосида шакллантирилади. Унда асосий мезон сифатида паспорт эгалари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони ҳисобга олинади. Бугунги кунда ўзбекистонликлар 62 мамлакатга визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқига эга.

Мутахассислар фикрича, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқ сиёсати, фаол дипломатик алоқалари ва жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг натижасидир. Хусусан, ўзбекистонликлар ҳозирда Туркия, Малайзия, Индонезия, Грузия, Қозоғистон, Арманистон каби мамлакатларга эркин саёҳат қила олади.

Дунё бўйича энг кучли паспорт сифатида Сингапур паспорти қайд этилди — унинг эгалари 193 мамлакатга визасиз кириши мумкин. Кейинги ўринларда Япония ва Жанубий Корея (190 давлат), шунингдек, Германия ҳамда Италия паспортлари қайд этилди.

Марказий Осиёда эса Қозоғистон 71-ўринни эгаллаб, 63 давлатга визасиз кириш имконини тақдим этмоқда. Ўзбекистон (72-ўрин), Қирғизистон (71-ўрин), Тожикистон (78-ўрин) ва Туркманистон (84-ўрин) минтақадаги ҳолатни белгилаб берди. Бу эса минтақада халқаро дипломатик ҳамкорлик даражасига ойна бўлиб хизмат қилмоқда.

Рўйхатнинг энг сўнгги поғоналарида уруш ва сиёсий инқирозлардан зарар кўрган давлатлар — Афғонистон, Ироқ ва Сурия жой олган. Афғонистон паспорти энг заиф ҳисобланиб, унинг эгалари атиги 27 мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:00

    Қозоғистонда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади

    Янги вазирликни бош вазир ўринбосари даражасидаги мутахассис бошқаради.

    'Башар Асаднинг миллион долларлик суперкар тўплами аукционга қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:42

    Башар Асаднинг миллион долларлик суперкар тўплами аукционга қўйилди

    Улар орасида Ferrari, Lamborghini ва Mercedes-Benz каби машҳур брендларнинг махсус моделлари бор.

    'Уч вилоятда энергия ўғрилиги аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:17

    Уч вилоятда энергия ўғрилиги аниқланди

    Юқори Чирчиқ, Мингбулоқ ва Пастдарғом туманларида умумий тармоқларга ноқонуний уланиб, қарийб 852 миллион сўмлик энергия ресурслари ўғирлангани фош этилди.

    'Польша ва Беларусь чегарасида яна дрон қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:09

    Польша ва Беларусь чегарасида яна дрон қулади

    Ҳодиса чегарадаги назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

    'Туркистон вилоятида ўғил отасини мунтазам калтаклагани учун қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:45

    Туркистон вилоятида ўғил отасини мунтазам калтаклагани учун қўлга олинди

    Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Шардара туманида яшовчи эркак отасини доимий равишда калтаклаб, хўрлаб келгани учун полиция томонидан ушланди.

    'Камала Харрис ҳимоясиз қолдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:40

    Камала Харрис ҳимоясиз қолдими?

    Лос-Анжелес полицияси собиқ вице-президентни қўриқлашни тўхтатди.