АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетовга Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

'Тошкентдаги пиво фестивали ташкилотчилари жазоланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 5–7 июнь кунлари ўтказилган пиво фестивали ортидан бир қатор мансабдорларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.


Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетовга Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Шунингдек, унга нисбатан моддий рағбатлантириш чоралари бекор қилинган.


Бундан ташқари, Русланбек Давлетов раҳбарлик қиладиган хизматнинг бош инспектори Суҳроб Юсупов Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.


Қайд этилишича, мазкур фармойиш ижросини таъминлаш Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати раҳбари Эркин Юлдашев ҳамда Ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров зиммасига юклатилган.


Эслатиб ўтамиз, пиво фестивали шу йилнинг 5–7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мазкур тадбир жамоатчиликнинг турли муҳокамаларига сабаб бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди

    Тергов жараёнида аниқланишича, у гумонланувчи номидан тушунтириш хати тайёрлаб, унга жабрланувчи жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги маълумотларни киритган.

    'Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:20

    Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни кузатилган сел тошқини оқибатида туманнинг “Боғи Самарқанд” ва “Ширин” маҳаллалари ҳудудидаги айрим аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларига сув кирган.

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:44

    Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

    'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:34

    Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

    Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

    'Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:23

    Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди

    Ҳодисадан кейин ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.