Good News Networking’нинг ёзишича, 22 дақиқа давомида қутқарув хизматига узлуксиз қўнғироқ қилган телефон туфайли жабрланувчи тезда топилган. Қизнинг иккала сон суяги, тос суяги ва умуртқалари синган бўлса-да, у тирик қолган.
Жабрланувчининг онаси бу ҳодисани “мўъжиза” деб атаб, агар функциядан фойдаланилмаганида, қизи омон қолиши қийин бўлганини таъкидлади.
iPhone 14 ва ундан кейинги моделлар эгалари “Созламалар” менюсидаги “Фавқулодда чақирув – SOS” бўлимидан “Тўқнашувларни аниқлаш” функциясини ёқиб қўйишлари мумкин.