Пойтахтда яшовчи фуқаролардан бири банк картасидан 19 миллион сўм пул ечиб олингани ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаат асосида олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида гумонланувчи — Чилонзор туманида яшовчи Мурод исмли шахс қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг “Ўғирлик” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Учинчи қисмига кўра, бундай жиноят учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тергов-тезкор тадбирлар давом этмоқда — гумонланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам ўрганилмоқда.