АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Қайд этилишича, Трамп аниқ тафсилотларни очиқламаган бўлса-да, Вашингтонда бу борада муҳокамалар давом этмоқда.
Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раиси Кевин Хассеттга кўра, янги санкциялар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Якуний қарор Трамп томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Ғарб давлатлари 2022 йилдан бери Россияга нисбатан санкцияларни босқичма-босқич кучайтириб келмоқда.