АсосийДунё

Непалдаги оммавий норозиликдан сўнг президент ишдан кетди

26 та ижтимоий тармоқнинг блокланиши ортидан кенг кўламли намойишлар қўролли тўқнашувларга айланди, 22 киши ҳалок бўлди.

'Непалдаги оммавий норозиликдан сўнг президент ишдан кетди'ning rasmi

Непалдаги оммавий норозиликлардан сўнг президент истеъфога чиқди. Непал ҳукуматининг Instagram, Facebook, YouTube ва X каби 26 та ижтимоий тармоқни блоклаш қарори мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

8 сентябрдан бошланган намойишлар қисқа вақт ичида қўролли тўқнашувларга айланиб кетди. Парламент биноси ёқиб юборилди, президент саройи қўршав олинди. Натижада бош вазир истеъфога чиқди, давлат раҳбари эса шаҳардан эвакуация қилинди.

India Today манбасига кўра, тўқнашувлар давомида 22 киши ҳалок бўлган, бир неча юз нафар фуқаро яраланган.

Ўзбекистоннинг Непалдаги элчихонаси ватандошларимизга оммавий тўпланиш жойларидан узоқ юриш, намойишларда қатнашмаслик ва маҳаллий қоидаларга қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Ню-Делисидаги элчихонасига +91 94994 85962 рақами орқали (Телеграм ва WhatsApp) мурожаат қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар