АсосийДунё

АҚШда 13 ёшли ўқувчи 23 та қурол билан ҳибсга олинди

У отишма уюштирмоқчи бўлганликда гумонланган.

'АҚШда 13 ёшли ўқувчи 23 та қурол билан ҳибсга олинди'ning rasmi

АҚШнинг Вашингтон штати полицияси мактабда отишма уюштирмоқчи бўлганликда гумон қилиб, 13 ёшли ўсмирни қўлга олди. Унинг уйидан 23 дона ўқотар қурол ва катта миқдорда ўқ-дорилар топилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Билдирилишича, бола мактаб отишмаларига жуда қизиққан ва ижтимоий тармоқларда таҳдидли постлар жойлаштирган. Ҳозирда ўсмирга 5 та модда бўйича айблов қўйилган, шулардан 4 таси оғир жиноят сифатида белгиланган. Бола айбларни инкор этмоқда. Хавфсизлик мақсадларида унинг исми ошкор қилинмаган.

“Хонадаги барча далиллар унинг отишма содир этишга тайёрлигини кўрсатди. Қачон ёки кимга қарши ҳужум бўлиши номаълум, бу фақат вақт масаласи”, — дейди Каппетто.

Полиция ўқувчининг уйидан отишмачилар ва ўқ-дориларга алоқадор журналларини ҳам топган. Боланинг ота-онаси эса унинг ҳеч кимга зарар етказиш ниятида эмаслигини даъво қилмоқда. Хусусан, ўсмирнинг онаси суд мажлисида қатнашган ва журналистларга берган интервьюсида ўғлининг интернетдаги постлари “шунчаки дўстлар олдида зўр кўриниш” учун қўйилганини айтган.

Ўсмир 2021 йилда Франклин Пирс мактабида ўқир эди, ҳозирда эса ҳеч қаерда ўқимаяпти. Иш юзасидан тергов иши давом этмоқда. Полиция жамоатчиликни огоҳ бўлишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2026 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.

    'Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 09:47

    Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади

    Украина ҳарбийлари маълум қилишича, Россия кучлари шанба куни соат 16:00 да бошланган сулҳдан буён 2 299 та қоидабузарлик содир этган.