Бугун, 10 сентябрь куни Россиянинг Варшавадаги муваққат ишлар вакили Андрей Ордаш Полша осмонидаги дронлар ҳақидаги хабарлар ортидан Полша Ташқи Ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Ria Новости хабар берди.
Билдирилишича, дипломат бугун, 10 сентябрь куни соат 12:00 да вазирликка таклиф қилинган.
У Полша расмийларининг ўз ҳудуди узра уриб туширилган учувчисиз самолётларни Россия тарафидан эканлиги ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб атаб, баёнотда дронларни Россияга тегишли эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаганини таъкидлаган.
“Қулаган дронларнинг аниқ келиб чиқиш жойини тасдиқлаш мумкин бўлган ягона ҳолат 2022 йилнинг ноябрь ойида Украина ракетаси бўлган. Ракета Украинадан учирилган. У икки полякнининг ўлимига сабаб бўлган”, — деб таъкидлаган муваққат ишлар вакили.