Ҳолстон Instagram’да саёз сувда тимсоҳни ушлаш ҳамда шўрхок тимсоҳ боласини бўйнидан кўтариб кўрсатган лавҳаларни жойлади. У ҳайвонларни кейинчалик табиатга қўйиб юборганини таъкидлади.
Сўнг “Queensland” экология департаменти ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Австралия қонунчилигига кўра, тимсоҳларга ноқонуний аралашганларга 8 минг доллардан ортиқ жарима қўлланади. Мутахассислар блогернинг хатти-ҳаракатини хавфли деб баҳолаган.
Ҳолстон эса ўзини оқлашга уринар экан, видеолари ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.