АсосийЖамият

Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди

Тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дориларнинг тахминий қиймати 7,2 млрд сўмни ташкил этмоқда.

'Намангандаги яширин дори омборлари фош этилди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоят божхона бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Уйчи туманида яшовчи, 1985, 1992 ва 1993 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганликлари фош этилган.

Уларга тегишли бўлган Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 5 та манзилдаги мавжуд яширин омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган ҳамда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган, тахминий қиймати 7,2 млрд сўмлик 1267 турдаги жами 102640 қути контрафакт дори воситалари (“Гепарин”, “Актовегин”, “Хилак форте”, “Урсофальк” ва бошқалар) мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Шунингдек, улар орасида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган “Тестостерон” ва “Ретоболил” номли препаратлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди.

Аниқланишича, мазкур контрафакт дори воситалари мамлакатимизга Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексиниинг 186-3 ва 251-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:25

    Ўзбекистон Қувайтга 1 тонна мева экспорт қилди

    Мевалар Бухоро ва Қувайт ўртасидаги келишувга асосан етказиб берилди.

    'Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    Тиббиёт йўналишида ҳам "Зулфия" мукофотини бериш таклиф қилиняпти

    Тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда.

    'Бугун ҳарорат 35 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:33

    Бугун ҳарорат 35 даража иссиқ бўлади

    14 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 22:42

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 21:22

    Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.