Қирғизистон 2026 йилдан бошлаб янги Сув кодексини кучга киритади ва унга кўра, мамлакат сувдан фойдаланишни тўлиқ тўловли қилади. Янги қонун сувни нефть ва газ каби қиммат ресурс мақомига олиб чиқади.
Бу қарор Марказий Осиёда узоқ йиллардан буён амал қилаётган “ёзда сув – қишда электр” алмашинув тизимига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ва саноати сувга боғлиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон учун вазият сезиларли даражада ўзгаради.
2025 йил сентябрда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида сув-энергетика мувозанатини сақлаш бўйича вақтинчалик келишув имзоланган, аммо асосий ўзгаришлар 2026 йил 1 январдан бошлаб амалга ошиши кутилмоқда.