“Ўзенергоинспексия” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нарпай туманидаги “Ж.” хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ҳисоблагичсиз уланиб, энергиядан ноқонуний фойдалангани фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхонанинг бу ҳаракати электр таъминоти ташкилотига 1 миллиард 884 миллион сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.