Rolling Stone, Billboard ва Variety каби нашрлар эгаси Penske Media компанияси Гооглеъни Вашингтондаги федерал судга берди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Даъвога кўра, технология гиганти ўзининг сунъий интеллект тизимлари орқали журналистик материаллардан рухсатсиз фойдаланиб, нашриётларнинг расмий сайтларига ташрифлар сонини кескин камайтирмоқда.
Мазкур суд иши Google (Алпҳабет) компаниясига қарши шу турдаги биринчи даъво ҳисобланади. Нашриётлар бир неча ойдан бери Гооглеънинг янги “AI умумий маълумотлар” функцияси уларнинг сайтидан аудиторияни тортиб олаётгани, бунинг оқибатида реклама ва обуна даромадлари камаяётганини таъкидлаб келмоқда.
Google фақат AI хулосаларида мақолалари ишлатилган тақдирдагина қидирув натижаларида уларнинг сайтларига ҳавола беради.
Акс ҳолда, Google нашриётларга ўз контентларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун ҳақ тўлаши лозим эди.
Компания бунга Google'нинг қидирув бозоридаги ҳукмрон мавқеидан фойдаланиш сифатида баҳоламоқда. Федерал суд қарорига кўра, Google АҚШ қидирув бозорининг қарийб 90 фоизига эгалик қилади.