Олмаота шаҳрида юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, газ қувурига урилди.
Тўқнашув оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошқармаси маълум қилди.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олган, унга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Расмийларга кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.