АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам баъзи ҳудудларга ёмғир ёғадими?

Республикада ҳарорат кечагидан анча салқин бўлади.

'Бугун ҳам баъзи ҳудудларга ёмғир ёғадими?'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 16 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 10-15 даража салқин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.02.2026 00:41

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун, 27 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    '“Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 19:42

    “Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда

    Лойиҳа қиймати камида 1 миллиард долларга баҳоланаётган минора мамлакатдаги энг баланд иншоот бўлиши кутилмоқда.

    'УФАда эркак байрам пайти тасодифан стакан устига йиқилиб, жарроҳлик амалиётига тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 05:19

    'Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 03:20

    Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди

    Мамлакатда диний адабиёт сақлаш оғир жиноят сифатида баҳоланади.

    'Бугун қаерларда  ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 03:09

    Бугун қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

    Ўзгидромет бугун, 25 февраль куни кузатиладиагн об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари'ning rasmi

    Бу қизиқ 24.02.2026 12:45

    Қорли тонгдан лой майдонгача: Бўстонлиқдаги кўпкари таассуротлари

    Darakchi.uz журналисти Бўстонликдаги кўпкари мусобақасида бўлди.