АсосийЖамият

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Ўзбекистонда тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида қурилган илк гидроэлектр станция иш бошлади.

'Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди'ning rasmi

Наманганда “Норин ГЭСлар каскади”нинг дастлабки босқичи — ГЭС-1 фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маьлум қилди.

Станция йиллик 171 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради, 430 мингта хонадонни қувват билан таъминлайди ҳамда йилига 290 миллион куб метр газни тежаш имконини беради.

Лойиҳа натижасида 130 та иш ўрни яратилди. Ушбу иншоот мамлакат гидроэнергетикасида янги босқични бошлаб бериши таъкидланмоқда.

    Бошқа янгиликлар