АсосийДунё

Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди

Бу йилги-сайловда ғолиб чиққан номзод Митсутака Окумура партиянинг янги раҳбари этиб тайинланган ва у ўз ваколатларини дарҳол сунъий интеллектга топширган.

'Японияда сунъий интеллект сиёсий партия асосчиси бўлди'ning rasmi

Кеча, 16 сентябрь куни Япониянинг “Қайта туғилишга йўл” сиёсий партиясининг асосчиси сўнгги сайловда муваффақиятсиз натижа қайд этганидан сўнг истеъфога чиқди ва унинг ўрнига етакчи сифатида сунъий telecom тайинланади. Бу ҳақда “Тhе Japan Times ” хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг январь ойида Япония ғарбидаги кичик шаҳарнинг собиқ мери томонидан ташкил этилган “Қайта туғилишга йўл” партияси раҳбари Шинжи Ишимару сўнгги сайловда ютқазган ва партияни тарк этган.

Бу йилги сайловда ғолиб чиққан номзод, 25 ёшли аспирант Митсутака Окумура партиянинг-янги раҳбари этиб тайинланган ва у ўз ваколатларини дарҳол сунъий интеллектга топширган. У матбуот анжуманида партиянинг янги раҳбари сунъий интеллект бўлишини эълон қилиб, ўзи янги раҳбарнинг ёрдамчиси сифатида ишлашини айтган. 

Унинг тушунтиришича, сунъий интеллект келажакда партиянинг ҳақиқий қарорларини қабул қилиш учун жавобгар бўлади. 

    Бошқа янгиликлар