АсосийДунё

Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди

Мамлакатда 10 ёшдан бошлаб болалар ва катталар турли хил дронларни бошқаришни ўрганади.

'Литвада болаларга дрон бошқаришни ўргатиш бошланди'ning rasmi

Янги таълим дастурига учувчисиз учоқларни йиғиш ва дастурлаш машғулотлари ҳам киритилган.

Мудофаа вазири ўринбосари Томас Годляускас бу ташаббусни мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш билан изоҳлади.

“Литва бу масалага жуда жиддий қарайди, чунки Россия ва Беларус билан чегарадош”, — дейди у.

Аввалроқ, Польшада ҳам ўқув дастурига ўқувчиларга қуролни йиғиш ва отишни ўргатиш мажбурий дарс сифатида киритилганди.

    Бошқа янгиликлар